Мамлакатда йил бошидан буён йўл транспорт ҳодисаларида 640 киши ҳалок бўлди

23

2024 йил бошидан буён Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 6 мингдан ортиқ йўл транспорт ҳодисаларини қайд этган бўлиб, уларда 640 киши ҳалок бўлган. Яна тахминан 9 минг киши турли даражада тан жароҳати олган.

Мазкур идора йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида мамлакатда «Бахус» деб номланган рейд тадбирлари ўтказилишини маълум қилди.

«Ҳалок бўлиш ва жароҳатланиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан бирмунча камайган бўлса-да, ҳануз ҳам қайд этилаётгани жиддий муаммо бўлиб қолмоқда», — дейди милиция вакиллари.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йили 6945 та йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 783 киши ҳалок бўлган.