Қирғизистонда 120 квадрат метрдан катта уйларга солиқ жорий этиш режалаштирилмоқда

83

Солиқ хизмати кўчмас мулкка солиқ солиш учун уй-жой майдонини қисқартиришни таклиф қилувчи ўзгартишларни ташаббус қилди. Бу ҳақда 25 ноябрь куни парламентнинг бюджет қўмитасида маълум қилинди.

Тузатишларга кўра, 120 квадрат метрдан катта уй-жой эгалари солиқ тўлай бошлаши мумкин.

Қўмита раҳбари Данияр Толонов Солиқ хизмати раҳбари ўринбосари Нурлан Умтуловдан нега бундай ўзгартишлар киритиш ҳақида қарор қабул қилинганини сўради.

Толонов ҳозирги Солиқ кодексига кўра, фақатгина 80 квадрат метрдан катта квартиралар ва 150 квадрат метрдан катта хусусий уйларнинг эгалари кўчмас мулк солиқ тўлаши кераклигини эслатди.

«Ички имтиёзларни кўриб чиққанда, уйларнинг аксариятининг ўртача майдони 122 квадрат метр эканини аниқладик. Шунинг учун бундай қарорга келдик», — деб жавоб берди Умтулов.

Депутат амалдорнинг фикрига қўшилмай, ҳеч қандай ўзгартириш киргизмасликка чақирди.