Қирғизистонда икки сузувчи қуёш электр станцияси қурилади. Ҳукумат хорижий компаниялар билан инвестицион келишув имзолади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Маълумотларга кўра, станциялар тўрт йил ичида қурилиши режалаштирилган. Уларнинг қуввати 612 МВт бўлади. Ҳар бири икки босқичдан иборат.
Келишувда тўртта хорижий компания — «Sonnenenergie, a.s.», «AB Progressio GmbH», «LTI ReEnergy CleanTech Project Development UG» ва икки қирғиз компанияси — «СЭС Тўқтоғул» ҳамда «СЭС Тўқтоғул КГ» иштирок этади.
«Имзоланган ҳужжатнинг асосий мақсади Қирғизистонда яшил энергетика лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, электр энергияси импортига боғлиқликни камайтириш, энергетика хавфсизлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашдир», — таъкидлади вазирлик.
2023 йил охирида Бош вазир Ақилбек Жапаров 2026 йилда Қирғизистон энергетикада профицитга эришиши ва республика электр энергиясини экспорт қилишни бошлашини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, яқин йилларда мамлакатда ўнлаб ГЭСлар, шу жумладан кичик ГЭСлар ва қуёш электр станциялари қурилади.