Бу ҳақда тиббиёт касаба уюшмаси раҳбари Бермет Бариқтабасова ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Эрнст Ҳошимович Акрамов — профессор, тиббиёт фанлари доктори, Қирғизистон Республикасининг фахрий фан арбоби, Қирғизистон ССРнинг хизмат кўрсатган шифокори, Қирғизистон Республикаси фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти лауреати, Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони.
Таниқли жарроҳ 1936 йилнинг 24 июнида Фрунзеда туғилган. У тиббиёт соҳасида 60 йилдан ортиқ фаолият кўрсатган.
Акрамов ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Фрунзе шаҳридаги 2-шахар клиник шифохонасида жарроҳ сифатида бошлаган. 1992 йилдан эса Чуй вилояти умумий касалхонасида умумий жарроҳлик бўлими мудири бўлиб ишлаган, ва 2023 йилда ушбу касалхонага унинг номи берилган.
У 350 дан ортиқ илмий ишлар, 16 та монография ва 23 та ихтиро патенти муаллифи.