16 ноябрь куни МХДҚ ходимлари Жалолобод вилоятининг Тўқтўғул туманида марҳум жиноий авторитет Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоси Руслан Дуйшеевни қўлга олди.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, қидирувда бўлган Дуйшеев МХДҚ раҳбариятига нисбатан суиқасд уюштиришни режалаштирган.
МХДҚдан хабар қилинишича, Дуйшеев Иcсиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғидаги «смотрящий» сифатида танилган ва жиноий оламда «Рус Коен» ёки «Руслан Бостеринский» номи билан машҳур.
Давлат қўмитасининг таъкидлашича, у аввал ҳам бир неча бор оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан, қўпол талон-торож ва қотиллик учун судланган.
Дуйшеевга уюшган жиноий гуруҳни ташкил қилиш ва унда қатнашиш айби қўйилиб, МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.