Бишкекда аёлни калтаклаб ўлдирганликда гумон қилинган эркак қўлга олинди

99

9 ноябрга ўтар кечаси Бишкекнинг Қахов ва Уч-Терек кўчалари кесишмасида аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, милицияга бу ҳақда тунги соат учларда хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан «Одам ўлимига сабаб бўлган соғликка оғир зарар етказиш»моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Суд-тиббиёт экспертизаси натижаларига кўра, 38 ёшли аёл ҳаётий аъзолари жароҳати туфайли вафот этган.

33 ёшли гумонланувчи қўлга олиниб, икки ой муддатга ТИЗО-1 га қамоққа олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда