Депутат Акаев ўқитувчини йиғлатган аёлга енгил чора кўрилганини танқид қилди

52

Депутат Жанар Акаев 13 ноябрь куни парламент мажлисида пойтахтдаги 57-мактаб ўқитувчисини ҳақорат қилган аёлга нисбатан милиция томонидан қўлланилган енгил чораларни танқид қилди.

Парламентарийнинг айтишича, ўқитувчига қўпол муносабатда бўлган аёл 1000 сом жарима билан четланди. Акаев аёлнинг ўқитувчидан очиқча узр сўрашини талаб қилди.

«Нима учун аёлни жамоатчиликка кўрсатишмади, ким ўқитувчини ҳақорат қилганлигини одамлар билиши керак эди? […] Минглаб ўқитувчиларнинг руҳи тушди. Фақат Бишкекнинг ўзида 500 ўқитувчи етишмайди, деб маълум қилди Таълим вазирлиги. Агар шундай давом этса, ўқитувчилар мактабларда ишлашга келишадими? Маошлардан ташқари, биз ўқитувчиларнинг обрўсини ҳам кўтаришимиз керак», — деди депутат.

Акаев ҳуқуқ-тартибот органлари одатда оддий одамларни ҳибсга олиб, камерада узр сўрашга мажбурлашини таъкидлади. «Нима учун бу ҳолатда икки хил стандарт қўлланилди?»— деб савол берди у.

У, шунингдек, ўқитувчи билан гаплашганини ва ўқитувчи мактабда ишлашни истамаслигини маълум қилди.

Ноябрь бошида пойтахтдаги 57-мактабда тарих ўқитувчиси ва ўқувчи онаси ўртасида юз берган низо ҳақида маълум бўлди. Моҳоравар видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Натижада ўқитувчи ишдан бўшади. Таълим вазирлиги ўқитувчини қўллаб-қувватлаб, ўқитувчиларга босим ўтказиш ва уларнинг обрўсини бузиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Шундан сўнг Ленин тумани ИИБ мактаб ўқувчиси онасини 1000 сўм жаримага тортди. Аёлга нисбатан «ўқитувчига нисбатан ҳурматсизлик намоён қилиш» тўғрисида протокол тузилди.