Олий суд Жўмарт Карабаевнинг Фанлар академиясидан бўшатилишининг қонунийлигини тасдиқловчи қарорни ўз кучида қолдирди

41

Олий суд Жўмарт Карабаевнинг Миллий фанлар академиясидан бўшатилиш қонунийлигини шубҳа остига олувчи даъвосини кўриб чиқди ва Бишкек шаҳар судининг унинг талабларини рад этган қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда «Қилим Шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Facebook'да хабар берди.

Карабаев ўзининг ишдан бўшатилиши қонунийлигига қарши даъво киритган эди. 5 февралда Ленин туман суди унинг талабларини рад этди, 17 апрел куни эса Бишкек шаҳар суди бу қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

Карабаевнинг ўзи унинг ишдан бўшатилиши хавфсизлик идораларининг буйруғига кўра суд экспертизаларини ёзишдан бош тортгани ва бунга рози бўлган собиқ ҳамкасбларини танқид қилгани билан боғлиқлигини айтмоқда.

Жўмарт Карабаев жорий йил июль ойида қўлга олинган эди. Унга ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол итоатсизликка даъват қилиш, оммавий тартибсизликларга чорлаш ҳамда фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш бўйича айбловлар қўйилган. 31 октябр куни Биринчи май туман суди уни ҳудуддан чиқмаслик тўғрисидаги тилхат эвазига озод этган.