Бугун Биринчи май туман суди Бишкекда Миллий фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Карабоевни ҳудуддан чиқмаслик кафолати билан озод қилди.
Карабоев журналистларга унга ҳокимиятни зўравонлик йўли билан босиб олишга очиқ чақирувлар бўйича айблов қўйилганини маълум қилди.
«Ўйлайманки, келгуси суд жараёнида ҳам тўғри ва қонуний қарор чиқарилади. Бугунги суд қарори тўғри, деб ҳисоблайман. Бироқ шуни таъкидламоқчиманки, мен ҳокимиятни босиб олиш ёки оммавий тартибсизликларга чақирмаганман. Менда бундай ғоя ҳам бўлмаган. Шунингдек, юқоридаги шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини қандайдир сабабларга кўра таҳқирлаган бўлсам, узр сўрайман. Азоб беришлар бўйича, биз адвокатлар билан кейинчалик батафсил маълумот берамиз», — деди у.
Бу иш бўйича кейинги жараён 6 ноябрда бўлиб ўтади.