Адвокат: Қарабаев касалхонадаги онасини қарайди

97

Адвокат Ақинбек Ногоев Миллий фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Қарабаевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича илтимосномада унинг онаси касалхонда ётгани кўрсатилганини билдирди. 

«Ҳжжатларни йиғиб, Жоомарт Қарабаевнинг онаси касалхонада ётгани сабабли, ундан ташқари Жазо кодексининг 105-107-моддаларида кўрсатилган сабабларга таяниб, унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб беринглар деб илтимос киритдик. Суд бизнинг талабни кўриб чиқиб, ишнинг материалларини қараб, инсонпарварлик тамойилига асосланиб илтимосимизни қаноатлантирди», — деди у.

Бугун Бишкекнинг Биринчи май туман суди оммавий тартибсизликларга чақириқ қилишда айбланаётган Жоомарт Карабаевни ҳеч қаерга  кетмаслик бўйича тилхат асосида озод қилди.