Баткенда 32 ёшли аёл бошидан оғир жароҳат олиб касалхонага тушди. Жиноятда гумонланиб аёлнинг турмуш ўртоғи қўлга олинганини «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.
Гумонланувчи қамоққа олиниб, «Соғлиққа оғир зарар етказиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди.
Жабрланган аёл Баткен вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимида. Аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.