Маст ҳолда транспорт бошқарганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан ажратишни жаримага алмаштириш таклиф қилинди

71

Жогорку Кенешнинг депутати Эрнис Айдаралиев маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан ажратишни жаримага алмаштиришни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди. Ҳужжат 28 октябрда жамоат муҳокамасига қўйилди. 

Депутат мазкур қонун лойиҳаси «йўл ҳалокатларининг олдини олиш, ҳайдовчиларнинг тартибини мустаҳкамлаш ҳамда маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчиларнинг масъулиятини кучайтириш» мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлади. Унинг айтишича, маст ҳолда транспорт бошқарганлиги учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан ажратиш самарасиз бўлиб чиққан, шунинг учун жариима тизимига киргизиш керак. 

Қонун лойиҳасига кўра, маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун жисмоний шахсларга 1000 минг сом, юридик шахсларга 200 минг сом жарима солиш таклиф қилинмоқда. 

Қирғизистонда 2023 йилнинг март ойидан бошлаб маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчилар бир йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан ажратилади. Аввал маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун жарима ва жамоат ишларига жалб қилишгина кўзда тутилган эди.