Бишкекнинг Биринчи май туман судидан хабар берилишича, Солиқ хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Адилет Дубанаев 14 декабргача қамоқда қолади. Бундай илтимоснома билан судга МХДҚнинг Тергов бошқармаси терговчиси мурожаат қилган.
Хавфсизлик хизмати Дубанаевни июнь ойида коррупцияда гумон қилиб ҳибсга олган. Тергов версиясига кўра, Солиқ хизмати ходимлари ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан 4,8 миллион долларлик товар ва хизматлар харид қилинган ҳамда айрим товарлар нархи юзлаб марта оширилган.