Вазирлар маҳкамаси Қирғизистоннинг герби бўйича қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда

38

Жогорку Кенгашга давлат рамзлари ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш таклифлари киритилди, Вазирлар маҳкамаси ташаббусчиси бўлган ўзгартиришларда гап давлат герби ҳақида кетмоқда.

Вазирлар маҳкамаси маълумотларига кўра, ҳозиргача давлат органлари ва маҳаллий бошқарув органлари эмблемалари (логотиплари) учун ягона визуал услуб стандарти мавжуд эмас.

«Уларнинг жуда кўплиги […] ортиқча харажатларга олиб келади, бу харажатлар республика бюджети ҳисобидан қопланади. […] Эмблемаларни ягона визуал услубга келтириш зарурати туғилди», — дейилади тушунтирув ҳужжатларида.

Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунга кўра, «герб тасвири рангли ёки оқ-қора намунанинг айнан ўзига мос келиши керак». Вазирлар маҳкамаси ушбу қонун моддасига қўшимча киритишни таклиф қилмоқда: «ҚР давлат герби тасвири муҳрлар ва ҳужжат бланкаларида жойлаштирилган ҳолларда бундан мустасно».

Жогорку Кенгаш давлат гербини 1994 йил 14 январда тасдиқлаган. Уни яратганлар — Асейин Абдраев ва Садырбек Дубанаев.