ТИВ Москвада ёзувчининг ўлимида гумонланаётган қирғизистонликнинг ишини назоратга олди

80

Қирғизистон ТИВи қирғиз фуқароси 78 ёшдаги ёзувчи Раиса Кирсановани ўлдиришда гумонланаётгани ҳақида Россиянинг Тергов қўмитасининг баёноти бўйича изоҳ берди. 

Идорадан Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг ходими тегишли муассасаларга мурожаат қилиб, воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаётганини билдиришди. 

«Бу иш ТИВ ва Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг назоратида»,
— деб ёзилган идоранинг баёнотида. 

Россиянинг Тергов қўмитаси фаразига кўра, 19 октябрда 39 ёшли қирғиз фуқароси ёзувчининг квартирасига кириб, қаттиқ калтаклаган. Раиса Кирсанова Москвадаги касалхоналарнинг бирида вафот этган.