Райимбек Матраимов 26 декабргача қамоқда қолдирилди

2

Бундай қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилди.

Матраимов ва унинг уч нафар ака-укалари 26 март куни МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Собиқ божхона ходими Озарбайжондан Бишкекка олиб келинди. У ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш ва жиноий даромадларни легаллаштириш иши бўйича ҳибсга олинган. МХДҚ Матраимов марҳум жиноий олам етакчиси Қамчи Кўлбаев билан  «яқин алоқада бўлган»лигини таъкидламоқда.

МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, собиқ божхона ходими давлатга яна 200 миллион доллар тўлаши керак.