Жогорку Кенгаш депутати Кундузбек Сулайманов 24 октябрь куни парламент мажлисида шундай таклиф билан чиқди.
Унинг фикрича, бундай фан ёшлар орасида ахлоқ-одобни ошириш учун зарур.
«Яқинда ижтимоий тармоқларда ҳам одамлар Билим вазирлигидан болалар тарбияси учун ахлоқ-одобга бағишланган фанни қўшиш мумкинми, деб сўрашаётганини кўрдим. Бу масала кўриб чиқилишини назорат қилинглар», — деб мурожаат қилди депутат Ҳукуматга.
Сулайманов шунингдек, мактаб ўқитувчилари ҳам унга шу таклиф билан мурожаат қилганини қўшимча қилди.