АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари Temirov Live'нинг журналистларини оқлашга чақирди

83

АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари Ленин туман суди томонидан журналистларга чиқарилган айблов ҳукмларини қоралади. Улар ўз баёнотларини ижтимоий тармоқларда эълон қилишди.

Элчихоналар Махабат Тажибек қизи ва Азамат Ишенбековнинг апелляция шикоятларини зудлик билан кўриб чиқиш ва уларни оқлашни талаб қилишди. Шунингдек, уч йиллик пробацияга ҳукм қилинган Актилек Капаров ва Айка Бейшекиева ҳам оқланиши кераклиги таъкидланди.

«Журналистлар ўз ишларини бажаргани учун жазоланмаслиги керак. Афсуски, бу ҳолат Қирғизистон Республикасида ОАВ эркинлиги учун мавжуд фазонинг қисқариш тенденциясининг бир қисми сифатида намоён бўлмоқда», — дея таъкидлашди элчихоналар.

Аввалроқ, Ленин туман суди 2024 йил январь ойида оммавий тартибсизликларга чақириш айби билан қўлга олинган 11 журналистга ҳукм чиқарди. Суд тўрт журналистни қамоқ жазоси ва пробацияга ҳукм қилди, қолган етти журналистни эса жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлади.