Актилек Капаров: Судья адолатли қарор чиқариши керак эди

23

Журналистлар Актилек Қапаров ва Айка Бейшекееванинг яқинлари уларни суд коридорида қучоқлаб кутиб олишди. Ленин туман суди ҳар икки журналистни уч йиллик синов муддатига маҳкум қилди.

Қапаров ОАВ вакилларига «аста-секин ўзига келиб», саломатлигини яхшилашни режалаштираётганини айтди.

«Ўзингиз ўйлаб кўринг, одамларни айблаб, уларга ҳақиқий муддатлар берилаяпти. Биз ҳеч нарса қилмадик, оммавий тартибсизликлар бўлмаган. Ҳукм мени ҳайрон қолдирди, чунки мен ҳеч қандай жиноят содир этмаганман. Менинг фикримча, судья барча учун адолатли қарор чиқариши ва ҳаммани оқлаши керак эди», — дея судья қарорига изоҳ берди Қапаров.