Суд Эркин Мамбеталиевнинг қамоқдаги муддатини узайтирди

75

Қаракўл шаҳар суди 27 сентябрда жиноят оламидаги таниқли шахс Эркин Мамбеталиевнинг қамоқ муддатини 5 декабргача узайтирди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суд МХДҚ терговчиси тақдим этган илтимосномани қондирган.

Август ойида МХДҚ Эркин Мамбеталиевни қўлга олиб, СИЗОга жойлаштирган эди. Мамбеталиев собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси, шунингдек, марҳум жиноий авторитетлар Риспек Акматбаев ва Камчи Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоси сифатида танилган. У уч кишини, шу жумладан, милиция полковниги ва депутатни ўлдиришда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ, 2010 йилги инқилобдан кейин иш қайта кўриб чиқилиб, Мамбеталиев озодликка чиқарилган эди.

Кейинчалик махсус хизмат Мамбеталиевнинг қариндоши ҳам «Береке» бозорини рейдерлик йўли билан эгаллаш айблови билан қўлга олинганини маълум қилди.