Энергетика вазири Таалайбек Ибраев қиш мавсумида электр энергиясидан фойдаланишда ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини, лекин тартибга солиш ишлари олиб борилган тақдирда ярим соат ёки бир соатга ўчирилиши мумкинлигини айтди.
«Трансформаторларнинг қуввати чекланган, ортиқча ишлатилса, ёниб кетади. Шунинг учун, утилизация 90 фоизга етганда, у ёпилади, бошқа озиқлантирувчиларга ўтказилади ва тартибга солинади. Ўша пайтда электр қуввати ярим соатга узилиши мумкин», деди у.
Ибраев жорий йилда Тўқтўғул сув омборида ўтган йилга нисбатан кўпроқ сув тўпланганини айтиб, бир ой ичида яна 200 миллион куб метр сув йиғиш режалаштирилганлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, ғазнадан маблағ ажратилган ва Бишкек ИЭМда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўтган йили электр энергияси тақчиллиги сабабли энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. У 2026 йилнинг охиригача давом этиши айтилган.