«Унаа»нинг янги директори бўлиб Улан Карипбеков тайинланди

2

Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров 1-октябрда қўл қўйди. Карипбеков бунга қадар Давлат хизмати ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари бўйича агентликнинг директори бўлиб ишлаган. 

Давлат раҳбарининг бошқа буйруғи билан Рустам Жокоев «Унаа»нинг етакчиси хизматидан олинди. У яқиндагина муассасанинг бир неча ходими билан бирга коррупцияда гумонланиб қўлга олинган.