Даниэль Ажиев тўққиз йилга қамалди

53

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 31 июль куни вебкам-студиялар эгаси Даниэль Ажиевга ҳукм чиқарди.

Суд маълумотларига кўра, у фоҳишахоналарни ташкил қилиш ёки уларни бошқариш, порнографик материаллар тарқатиш, уюшган жиноий гуруҳ (ОПГ) яратиш ва фирибгарлик орқали мол-мулкка зарар етказишда айбдор деб топилган.

Ажиев тўққиз йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, мол-мулки мусодара қилинди. Шунингдек, суд уни 220 минг сом жарима тўлашга мажбур қилди ва икки йил давомида тадбиркорлик билан шуғулланишини тақиқлади. Ҳукм кучга киргунига қадар Ажиев МХДҚ тергов ҳибсхонасида сақланади.

Даниэль Ажиев 2023 йил 5 июнь куни трансмиллий вебкам-студиялар тармоғини ташкил қилгани учун қўлга олинган.

Гламур турмуш тарзи билан танилган қирғизистонлик тадбиркор аввал ҳам порнография яратишда айбланиб, 2020 йилда қўлга олинган эди. Ажиев кенг жамоатчиликка қирғизистонликларни ҳақорат қилган видео мурожаати орқали машҳур бўлган, шунингдек, у Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Алиярбек Абжалиевнинг ўғлини ва унинг қайнотасини, собиқ президент Сооронбой Жээнбековни жиноятларда айблаган эди.