Қамоқдаги журналист Айке Бейшекеева эркинликни ҳимоя қилишдаги қаҳрамонлиги учун мукофот олди

139

Айке Бейшекеева — Temirov Live'нинг журналисти. У бошқа ҳамкасблари билан бирга ўзининг туғилган кунида — 16 январда қўлга олиниб, шундан бери қамоқда ўтирибди. Бир кун аввал прокурор бу ишнинг барча айбланувчилари учун олти йиллик қамоқ жазосини сўраган.

Бейшекеева Қирғизистонда тартибсизликларга даъват қилиш (аслида тартибсизликларга чақириқ ҳам бўлмаган) айблари билан судланаётган вақтда, Парагада халқаро Cena Gratias Tibi мукофотининг лауреати бўлди. Бу мукофот инсон ҳақларини ҳамда эркинликни ҳимоя қилишдаги кўрсатган қаҳрамонлиги учун топширилади.

«Ўтган йили бу мукофотни египетлик ёш журналист олган. Икки йил аввал кубалик фаолга берилган », — деди журналист Болот Темиров.