Жогорку Кенешнинг собиқ депутати ва Монополияга қарши тартибга солиш хизматининг собиқ бошчиси Гулшат Асилбекова экономика вазирининг ўринбосари бўлиб тайинланди. Тегишли фармонга вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қўл қўйди.
Асилбекова Жогорку Кенешнинг VI чақирилишида депутат бўлган ҳамда «Ахборотни манипуляциялаш» (фейклар) ҳақидаги қонун лойиҳасининг ташаббусчиси қатори маълум.
Бу ҳужжат медиажамоатчиликнинг ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танқидига сабаб бўлган. Асилбекова эса қонун лойиҳасини танқид қилганларни «фейклар ва троллар» деб атаган.