Махсус хизматлар маълумотига кўра, Б.Р.А. компаниянинг собиқ раҳбари 383 590 акцияни камайтирилган нархда сотиб олган.
«2019 йилда Б.Р.А. «Қирғизнефтегаз» ОАЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаб турган пайтда, активлар ва мол-мулкларни Россиянинг «Газпром» компаниясига сотишга қаратилган ҳукумат дастури баҳонасида миноритар акциядорлардан қимматбаҳо қоғозларни сотиб олган. Кейинчалик ўз мансабидан фойдаланиб, мазкур акцияларни камайтирилган нархда компаниянинг ўзини аффилирланган шахслари номига расмийлаштирган», — деб маълум қилди Давлат қўмитаси.
МХДҚнинг маълумотига кўра, «ўтказилган тадбирлар» натижасида Б.Р.А. «Қирғизнефтегаз»нинг 65 миллион 615 минг сом қийматидаги акцияларини давлатга ихтиёрий равишда қайтариб берган.