Баткенда МХДҚнинг навбатдаги янги бинолари очилди 

131

18 сентябрда Баткеннинг Қадамжой туманидаги МХДҚнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бурго қишлоғидаги яна бир бино таъмирланди. Тадбирда махсус хизмат етакчиси Қамчибек Ташиевнинг ўзи иштирок этди.

У ўз табрик сўзида Қадамжойда ҳамон уюшган жиноий гуруҳлар аъзолари борлигини айтди.

«Агар тез орада уларга қарши чора кўрмасангиз, сизга нисбатан қаттиқ чоралар кўраман. Чегара ҳудудида ҳам коррупционерлар қандайдир ноқонуний ишларни амалга оширмоқда, бунга йўл қўймаслик керак ва тезроқ бундай ҳодисаларнитўхтатиш керак», - деди Ташиев.

Махсус хизмат янги бинода ходимлар меҳнати учун барча шарт-шароит яратилганини қайд этди.

2021 йилдан бошлаб мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, Миллий хавфсизлик хизмати бинолари таъмирланади, очилиш маросими тантанали равишда ўтказилади. Бироқ, молиялаштириш манбаси қаердан экани кўрсатилмаган. Ўтган сафар Ташиев мамлакат бўйлаб МХДҚнинг 50 га яқин янги биноси қурилганини айтди.