Қозоғистоннинг кўкпар термаси Чўлпон-Отада ўтувчи «Биримдик кубоги»га қатнаша олмайди

100

Бу ҳақда Қозоғистоннинг кўкпар федерацияси маҳаллий Informburo.kz нашрига билдирди.

«Федерация Иссиқкўлда ўтувчи бирдамлик кубогига қатнаша олмайди, чунки ўша кунга бошқа муҳим мусобақалар режалаштирилган. Ҳозирда кўкпарчилар бу ўйинларга тайёрланишмоқда», — деб айтилади маълумотда. 

Бунга қадар Қирғизистоннинг Кўк-бўри федерацияси Қозоғистоннинг термасига 1 ноябрда ўтувчи «Биримдик Кубоги»га расмий таклифнома жўнатган. 

Федерациядан бундай турнирларни тез-тез ўтказиб туриш пайдо бўлган фикр келишмовчилигини бартараф қилишга ҳамда федерациялар ўртасида саккиз йилдан бери йўқолган дўстлик муомаласини тиклашга ёрдам беришини таъкидлашган.