Иссиқкўл: 9 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланиб икки шахс қўлга олинди

89

Иссиқкўл вилоятининг Барскоон қишлоғида милиция ходимлари тўққиз ёшли қизчани калтаклаш ва зўрлашда гумон қилинган икки шахсни қўлга олди.

«Клооп»га вилоят ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, вояга етмаган шахснинг онаси бошқармага ариза билан мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, воқеа 9 сентябрь куни соат 11:30 атрофида Кўк-Сай участкасида содир бўлган.

Ушбу факт асосида милиция зўрлаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.

Икки гумондор қўлга олинди - 19 ва 25 ёшли ўғил болалар. Жети-Ўғуз туман суди қарори билан иккаласи ҳам икки ой муддатга тергов изоляторига жойлаштирилди.

Тергов томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган, тергов давом этмоқда.