Ўш вилоятининг Қорасув туманида «Фирибгарлик»да гумонланиб 38 ёшли фуқаро қўлга олинди. У «Тилла» лақаби билан жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори рўйхатда туришини билдиришди вилоят милициясидан.
Маълумотга кўра, 11 сентябрда милицияга Қорасув туманининг 57 ёшдаги фуқароси ариза билан мурожаат қилган. У 10 июлда ҳамюрти ундан Daewoo Matiz русумидаги машинасини вақтинча фойдаланишга олиб, қарзини тўлаш учун бошқа шахсга бериб юборганини билдирган.
Бу бўйича «Фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. 14 сентябрда гумонланувчи қатори Қорасув туманининг 38 ёшдаги турғуни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
«Гумонланувчи аввал ҳам судланган. Тергов асносида унинг устидан яна уч жабрланувчи шундай мазмундаги шикоятлар қайд этилган. Жабрланувчиларга тахминан 4 млн 800 мингдан ортир зарар етказган» — деб билдиришди милициядан.
Тергов давом этмоқда.