Ўш: SkyBar клубида милиционер калтакланиб комага тушди, гумонланувчи қўлга олинди

105

Ўш шаҳридаги SkyBar тунги клубида дам олувчилар фикр келишмовчилик чиқиб, 28 ёшдаги милиционер калтакланиб комага тушди. Бу ҳақда шаҳар милициясидан билдиришти.

Маълумотга кўра, воқеа 9 сентябрь тахминан тунги соат 02:00 да бўлган.

Ўш вилоят ИИБнинг ходими Ўш шаҳар касалхонасига оғир аҳволда етказилган.

Жиноятда гумондор қатори Қорасув туманининг 21, 22, 23 ёшдаги икки фуқароси қўлга олиниб, «Соғлиққа оғир зарар етказиш» моддаси билан вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

12 сентябрда Ўш шаҳрининг суди тарафидан гумонланувчиларнинг эҳтиёт чораси кўрилиб, бир ой қамоқда қолдирилди.

Жабрланувчининг яна икки ҳамкасби эса гувоҳ қатори ўтмоқда. Текширув давом этмоқда.