«Азаттиқ» МХДҚ тарқатган маълумотда хато кетганини хабар қилди

123

МХДҚ 12 сентябрда Жалолободдаги тоғ-кон ишхонасидан 200 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳнинг фаолияти тўхтатилганини билдирган.

Махсус хизматдан қўлга олинганларнинг орасида «Азаттиқ»нинг собиқ журналисти бор эканини таъкидлашган. Нашр мазкур баёнотда хатога йўл қўйилганини билдирди.

«"Азаттиқ" радиоси Н.А.К исмли фуқаро журналист бўлиб ҳеч қачон ишламаганини, махсус хизмат тарқатган маълумотга хато кетиб қолганини билдирида»,— деб ёзди нашр.

МХДҚ пул талаб қилишда гумонланиб Чотқол туманининг собиқ ҳокими, милициянинг собиқ ходими ҳамда «Азаттиқ» нашрининг собиқ журналисти қўлга олинганини билдирган.

Бу бўйича «Товламачилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, қўлга олинганлар тергов қамоғига киргизилган. Ҳозири тергов давом этмоқда.