Байроқ муаллифларидан бири Жайчибековнинг дафн маросими ўтди

84

Байроқ муаллифларидан бири, Қирғизистон халқ артисти Бекбосун Жайчибеков узоқ давом этган хасталик туфайли 76 ёшида вафот этди ва Ала-Арча қабристонига дафн қилинди.

Дафн маросими Малдибаев номидаги опера ва балет театрида бўлиб ўтиб, унда вазирлар маҳкамасининг етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда рассомнинг яқинлари иштирок этди.

Жайчибеков 1948 йил 27 ноябрда Иссиқкўлнинг Корумду қишлоғида туғилган. Москва полиграфия институтини тамомлаб, «Байчечекей», «Мектеп», «Қирғизистон» каби нашрларда бадиий муҳаррир, бош рассом бўлиб ишлаган.

Рассом болалар адабиётининг ажойиб рассоми сифатида танилган. «Таълимнинг энг яхшиси”, «Энг яхши маданият ходими»,  «Шон-шараф» ва  «Қирғизистон Республикаси халқ артисти» унвонлари билан тақдирланган.

Жайчибеков байроқни ўзгартиришга қарши чиққан. Байроқдаги нурлар тўлқинини тўғрилаш ҳақида фикрлар бўлганини, лекин қуёш нурларининг тўғри бўлишига мутлақо қарши эканлигини айтган.