Қирғизистонга «Asman Airlines» давлат авиакомпаниясининг биринчи Bombardier Dash 8 Q400 самолёти етиб келди

89

«Манас» халқаро аэропортига «Asman Airlines» давлат авиация компанияси»  учун сотиб олинган илк Bombardier Dash 8 Q400 самолёти етиб келди.

Bombardier Dash 8 Q400 самолёти. Сурат: Вазирлар маҳкамаси.

Тантанали маросимда ҳукумат раҳбари Акилбек Жапаров иштирок этиб, буни «модернизация жараёни» деб атади.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги уч йил Қирғизистон Республикаси учун «мамлакат мустақиллигининг 30 йиллик тарихида алоҳида аҳамиятга эга» бўлган.

«Биз иқтисодиётда муваффақиятларга эришдик, бу макроиқтисодий кўрсаткичларда акс этади: ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, ноқонуний иқтисодиётнинг қисқариши, давлат бюджети ресурсларининг ошиши. Биз катта ташқи қарзни – деярли 500 миллион долларни тўлашга муваффақ бўлдик. Илгари бундай сумма биз учун жуда оғир бўлган ва қарзларни ерларимизни кредиторларга бериш орқали тўлаш хавфи бор эди», — деди Жапаров.

Канаданинг Bombardier компанияси томонидан ишлаб чиқарилган самолёт ички йўналишлар учун фойдаланилади. Самолёт 80 нафаргача йўловчини сиғдира олади ва 2000 километргача масофани босиб ўта олади. Авиабилет нархи 3100 сомни ташкил қилади.