УТРКнинг собиқ директор ўринбосари Адил Акжол ўғлига нисбатан яна бир жиноят иши қўзғатилганини «Клооп»га Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.
Милициянинг маълумотига кўра, 22 июлда журналистнинг устидан Иссиқкўл вилоятининг турғуни МХДҚга ариза билан мурожаат қилган. Аризада Акжол ўғли 8 июлда YouTube каналида унинг иштирокида тасвирга олинган видеони ўчириш учун йирик миқдорда пул талаб қилганини билдирган.
Милиция билан МХДҚ текширув олиб бориб, экспертизанинг натижасида Акжол ўғлига нисбатан «Товламачилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.
Аввалроқ журналистга WhatsApp гуриҳидаги билдирувлар бўйича «оммавий тартибсизликларга чақириш» айби қўйилган. Акжол ўғлининг қўлга олингани 12 августда маълум бўлиб, суднинг қарори билан 4 октябрга қадар тергов қамоғига қамалган.
Журналист июлнинг охирида YouTube-каналига Бишкекдаги касалхоналаридан бирида вафот этган 25 ёшдаги Айтурган Маматкулованинг қайнотасининг интервьюсини эълон қилган.
Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг орасида қизғин баҳсларга сабаб бўлган. Айрим журналистлар интервью бир томонлама бўлиб қолганини, Акжол ўғли уни танқид қилиб ёзганларни уят гаплар билан сўкканини айтиб чиқишган.
Айтурган Маматкулова билан бир йил никоҳда яшаган эри у ўз жонига қасд қилиш учун дори ичиб олганини айтмоқда. Марҳумнинг яқинлари бу версияга ишонмай, Айтурганнинг ўлимига куёвини айблаб, унинг танасида кўк доғлар бўлганини айтиб келишади.
Маматкулованинг ўлими бўйича «Ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.