Ўқувчиларнинг билимини баҳолашда 10 баллик тизимга ўтиш масаласи кўриб чиқилмоқда

60

Бу ҳақда Қирғизистон Таълим академияси сайтида эълон қилинган концепция лойиҳасида ёзилган. Қайд этилишича, талабалар билимини «холис баҳолаш» учун беш балллик тизимдан 10 балллик тизимга ўтиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Унга кўра, 1-2-синф ўқувчиларига баҳо қўйилмайди. 3-синфдан бошлаб уларнинг билими 10 баллик тизимда баҳолана бошлайди.

6-синфда барча ўқувчилар аттестациядан ўтказилиб, уларнинг ўқиш, ёзиш, математика ва табиий фанлар бўйича билимлари баҳоланади.

8-синф якунида ўқувчилар қайта аттестациядан ўтказилади. Бу уларнинг турли фанлар ва таълим йўналишлари бўйича қизиқиш ва кўникмаларини аниқлаш имконини беради.

Ҳозирча ўқувчиларнинг билимини баҳолашнинг ҳамда тизими қачон киргизилиши номаълум. Аммо у 12 йиллик таълимга ўтганда амалга киритилиши айтилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси 15 мартда 12 йиллик таълимга ўтиш лойиҳасини тасдиқлаган. 13 мартда президент Садир Жапаров бу ташаббусга қарши эмаслигини айтган. Таълим вазирлиги 12 йиллик таълимга ўтишда қўшимча ўқув йили қўшилмаслигини, фақат «нўлинчи» синфлар бекор қилинишини маълум қилган.