19 август куни Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг «Ата Журт Қирғизистон» фракциясининг депутати Мейкинбек Абдалиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатди.
МСК таъкидлаганидек, бундай қарор «депутатнинг ўз ваколатларини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси» асосида қабул қилинган. Абдалиэв бу борада ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.
Мейкинбек Абдалиев парламентнинг аввалги чақириғи депутати бўлган. «Онугу-Прогресс» партиясидан депутат этиб сайланган. У депутатлик даврида коррупцияда айбланиб судланган Божхона бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни мақтаб, «мол ўғирлаш аёлларни ўғирлашдан ҳам оғирроқ жиноят», дегани билан ёдда қолган.
Абдалиевнинг мандати «Ата Журт Қирғизистон» партияси номзодлари рўйхатида рўйхатга олинган Арсланбек Эгембердиевга ўтказилди. Унга белгиланган намунадаги гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди. Сўнгги йилларда ёқилғи савдоси билан шуғулланувчи «АККА Петролеум» компаниясини бошқарган. 2021 йилда Эгембердиев «Ата Журт Қирғизистон» партияси рўйхатида 34-ўринда эди.