Қирғизистон терма жамоаси самбо бўйича жаҳон кубогида 13 медални қўлга киритди

65

Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида самбо бўйича ўтказилган жаҳон кубогида Қирғизистон терма жамоаси иккита кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, мусобақа 15-16 август кунлари Чўлпон-Ота шаҳридаги Газпром спорт мажмуасида бўлиб ўтган ва унда 14 давлатдан 250 дан ортиқ спортчи иштирок этган.

Саяк Бараканов ва Адилет Кубанич уулу 2-ўринни эгаллаган бўлса, Байэл Жақшилиқов, Жамалбек Асилбек уулу, Фарух Мамаджанов, Шахрер Идирисов, Бекболот Токтогонов, Курманбек Замирбек уулу, Шерзат Кудайбердиев, Акак Усон қизи ҳамда Қанишай Аманкулова бронза медални қўлга киритди.