Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва шошилинч чоралар кўриш мақсадида Иссиқкўл туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганини маълум қилди.
Бугун, 19 август куни соат 06:30 атрофида мазкур туманнинг Темировка қишлоғида 100 дан ортиқ хонадоннинг ҳовлиси сув остида қолган.
18 август куни Булан-Согатт, Корум ва «Иссиқкўл Аврора» дам олиш маскани сув остида қолгани хабар қилинган эди.
Шу куни соат 15:30 атрофида Жети-Ўғуз тумани Қизилсув қишлоғида жойлашган Чўн-Қизил-сув сув сатҳи кўтарилиб, Москва кўчасидаги уй ҳовлисини сув босган.
Бунгача Тонг туманидаги Оқ-Сай қишлоғида 30 та уй сув остида қолган, 13 киши эвакуация қилинган эди.
Бундан ташқари, Саруу қишлоғидаги Чийду-Колот қўйидан тошган дарё Жууку шоссесини қоплаган.
Айни пайтда барча қишлоқларда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, ички йўлларни тозалаш, табиий офат етказган зарарни ҳисоблаш ишлари олиб борилмоқда.