Ҳукуматни танқид қилган Мирланбек Маратбек ўғлининг уйи тинтув қилинди

101

15 август куни ўзини Қоракўл шаҳар ички ишлар бўлими ходимларимиз деб таништирган шахслар фейсбукдаги саҳифасида ҳукуматни танқид қилган Мирланбек Маратбек ўғлининг уйида тинтув ўтказди.

Маратбек ўғли Қоракўлда эмас, балки Бишкекда яшашини айтиб, бироқ нимага қарор Қорокўлнинг шаҳар суди томонидан чиққанини сўради. Бунга терговчилар иш Қоракўлда аниқланганини билдиришган. 

Шунингдек, Маратбек ўғли тинтув жараёнинин фейсбук саҳифасида жонли ёйинда эълон қилган. У гувоҳларни чақириб, яширин, ноқонуни ҳеч нарса қилмаганини қўшимча қилди. 

Ходимлар шаҳар судининг қарори бор эканини айтиб, аввал уйининг ташқарисини, кейин ичини тинтув қилишди.

Уларга кўра, «Мирланбек Маратбек ўғли фейсбукда мамлакатда тақиқланган экстремистик материалларни тарқатишда» гумон қилинмоқда.