Бугун, 8 август куни Париж Олимпиадасида юнон-рум кураши бўйича 67 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган қирғизистонлик полвон озарбайжонлик икки карра Европа чемпиони Хасрат Жафаровга 8:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Юнон-рум кураши бўйича 67 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Исмоилов илк учрашувида грузиялик Рамаз Зоидзени 12:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда украиналик курашчи Парвиз Насибовга 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Тасалли берувчи ўйинда сербиялик Мате Немешни 8:0 ҳисобида эрта мағлуб этиб, олдинга чиқиб олди.