Бу ҳақда Қирғиз футбол уюшмасининг президенти Қамчибек Ташиевнинг иштирокида ўтган кўчма йиғинда айтилди.
Маълумотга кўра, спорт мажмуасининг қурилиши шу йили бошланади. У футбол иттифоқига берилган Иссиқкўл вилоятининг Кара-Ой қишлоғидаги 17,72 гектар ерга қурилади.
Мажмуада спортнинг олимпиада турлари бўйича халқаро даражадаги мусобақаларни ўтказиш ҳамда миллий терма жамоларни тайёрлаш учун барча шароитлар тузилиши маълум қилинди.