Олимпиада: Бугун соат 14:00да дзюдочи Эрлан Шеров мусобақага чиқади

143

 

31 июль Бишкек соати бўйича 14:00 да қирғизистонлик спортчи Эрлан Шеров Париж Олимпиадасида мусобақага чиқади.

Дзюдочи 90 килограммгача бўлган вазнда курашади. Дастлабки рақиби — кубалик Иван Фелип Силва Моралис.

Спортнинг бу тури бўйича 1/16 босқичда 90 килограммгача вазнда 26 мамлакатнинг полвонлари қатнашмоқда.

Эрлан Шеров жорий йилнинг майида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медалга эга бўлган. Ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида чемпион бўлган.