Вебкам-индустрия ва фоҳишалик криминализация бўлди

145

Президент Садир Жапаров томонидан имзоланган қонунга кўра, вебкам-студияларини ташкил қилганлик учун 100 мингдан 200 минг сомгача жарима ёки 3 йилдан 7 йилгача (агар болаларнинг иштироки бўлса 15 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Вебкам моделларининг ўзи эса 10 000 сом жаримага тортилади. Шунингдек, қонунда фоҳишалик билан шуғулланувчилар учун ҳам жавобгарликни белгилайди. Энди жинсий хизматлар учун 20 минг сом жаримага тортилади ёки 3 кундан 7 суткагача қамоққа олинади.

Президентнинг матбуот хизмати таъкидлашича, қонун «фоҳишаликни ва фаҳшни интернет орқали жонли эфирда (онлайн) махсус платформа (вебкам-студиялар) орқали ташкил этиш, ёрдам кўрсатиш ҳамда фоҳишалик билан шуғулланиш қонунга зид эканлигини таъкидлаш мақсадида қабул қилинган». 

Аввалроқ журналистлар Бишкек ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиёда вебкам студияларини ривожлантириш марказларига айланганини таъкидлаган эди.  2021 йили Қирғизистонда вебкам-студияларда 4 мингдан 5 минг нафаргача қиз ишлаши маълум қилинган.