Қирғизистонга сертификатсиз олиб келинган телефонларни рўйхатдан ўтказиш муддати 25 июнга қадар узайтирилгани ҳақида МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, рўйхатдан ўтмаган уяли алоқа операторлари абонентлари учун ҳеч қандай чекловлар бўлмайди.
«Қабул қилинган ўзгартиришлар доирасида телефонни рўйхатдан ўтказиш учун тўғридан-тўғри сотувчилар, импорт қилувчилар ва чакана сотувчилардан қўшилган қиймат солиғи ва савдо солиғини ҳисобга олган ҳолда 600 сом миқдорида мажбурий йиғим ундирилади», — деб билдирилди махсус хизматдан.
Мобил телефонларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш 25 июндан бошланди. Солиқ хизмати бундай чора ҳисобга олинмаган, контрабанда ва ўғирланган телефонлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш мақсадида кўрилгани ҳақида хабар берди.