Москвада қотилликка уринишда гумонланиб, 22 ёшли қирғизистонлик қўлга олинди

109

Москва Тергов қўмитасининг Телеграм-каналида 22 ёшли қирғизистонлик «Қотиллик учун ҳужум» моддаси бўйича қўлга олингани ҳақида хабар берилган.

Бўлим гумонланувчининг қизга ҳужум қилгани акс этган видеони эълон қилди.

«У кўчадаги йўловчилар тиббий ёрдамга мурожаат қилишгани боис  ўзининг жиноий ниятини якунлай олмаган, жабрланувчи зудлик билан шаҳар касалхонасига ётқизилди», — деб билдирди Тергов қўмитаси.

Жиноят 22 июль куни Москва шаҳрининг жануби-ғарбидаги савдо маркази яқинида содир этилган. У қизга камида уч марта пичоқ урган. Kaktus.media жабрланувчи унинг рафиқаси эканлигини ёзди.