Ўш шаҳар милицияси оммавий тартибсизликлар ва провокацияларни қўзғатаётган шахслар кузатилаётгани ҳақида маълумот келиб тушганини маълум қилди.
«Ҳозирда гумонланувчилар устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширувдан сўнг қўшимча маълумотлар берилади», — дейилади милиция хабарида.
Бундан ташқари, Ўшда тинч юришлар тақиқлангани маълум бўлди.
«Суд 27 июндан декабргача Ўшдаги Отатурк боғи ташқарисида тинч митинглар ўтказишни тақиқловчи қарор чиқарди», деб ёзади «Интербилим» Ўш бўлимининг минтақавий менежери Гулгақи Мамасалиева.
Бунга қадар Ўш шаҳар мэрияси биносининг олдига марказий бозорнинг кўчирилишига норози бўлган 500 нафардан ортиқ савдогар норозилик акциясига чиққан.
Сурат: «Азаттиқ»