«Кадастр»нинг Ўзгандаги филиалининг 6 нафар ходими жавобгарликка тортилди

103

12 июлда МХДҚдан «Кадастр» давлат муассасасининг Ўзгандаги филиалининг олти нафар ходимига «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берди.

Улар, шунингдек, ушбу иш юзасидан «Кадастр»нинг Ўзган бўлимига раҳбарлик қилган Ўзганнинг Жиланди қишлоғи ҳукуматининг собиқ раҳбари ҳам ҳибсга олинганини қўшимча қилишди. Ҳозир тергов давом этмоқда.