Яширин иш олиб борган икки диний болалар лагерининг фаолияти тўхтатилди 

99

МХДҚ Бишкек шаҳрининг ҳудудидаги ноқонуний диний фаолият билан курашиш доирасида икки диний болалар лагерини аниқлаб, иши тўхтатилди. 

Мазкур муассасалар Дин ишлари бўйича давлат комиссиясидан рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритгани ва уларда 6-17 ёшли 110 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олаётгани аниқланди.

МХДҚдан диний лагер  ташкилотчиси Тожикистоннинг 32 ёшдаги фуқароси эканини таъкидлашди. 

«Комиссия томонидан ўтказилган текширув давомида мазкур оромгоҳда санитария-эпидемиология нормалари, таълим дастурлари ва бошқа қонунбузарликлар аниқланди. [...] “Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга кўра, болаларни диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди», - дейилади махсус хизмат хабарида.