Собиқ таълим вазири Бейшеналиев 1,5 миллион сом жаримага тортилди

54

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди собиқ таълим вазири Алмазбек Бейшеналиевни «мансаб ваколатини суиистеъмол қилган» деб топди. Суд ушбу қарорни 22 апрель куни қабул қилган.

Унга бюджетга 1,5 миллион сом тўлаш мажбурияти юклагниб уч йил муддатга давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Ички ишлар вазирлиги ўтган йилнинг 28 сентабр куни Алмазбек Бейшеналиев «110 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтида» қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. У хорижлик талабаларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун «катта миқдорда пора олганлик»да айбланган.

Бейшеналиев ўзининг «айбсиз» эканини айтиб, «тез орада ҳаммаси ошкор бўлишини, конвертдаги пуллар таълим соҳасига сармоя киритиш учун берилганини» таъкидлаган.